ИЧКИ НОТИНЧЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШМусулмонлар Қурайш билан урушга киришди. Улар билан биринчи Бадр жангида тўқнашишди. Унда мусулмонлар улкан ғалабага эришдилар. Бу ғалаба натижасида Қурайшда унинг ҳушини бошидан учирган қаттиқ силкиниш рўй берди, Мадина яҳудийларнинг васвасалари ва фитналаридан тозаланди, уларнинг баъзилари сургун қилинди ва баъзилари билан сулҳ тузилди, мусулмонларнинг куч-қудрати зиёда бўлди. Бироқ Қурайш тинчимади, Бадр жангидан бошлаб - ундаги мағлубият аламини олиш мақсадида - мусулмонларга ҳужум қилиш ва улардан ўч олиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Бу ишларнинг натижаси ўлароқ Уҳуд жанги бўлди. Бу жангда Қурайш мусулмон камончилари қиёдат буйруғига итоат қилмаганлари сабабли ғалабага эришди. Бу жангда мусулмонлар синди. Қурайш Бадр орини ўзидан ювгани сабабли Уҳуддан қалби хурсандчиликка тўлиб қайтди. Мусулмонлар Мадинага мағлуб ҳолда қайтишди. Улар жангдан кейин душманни Ҳамрои Асадгача қувиб борганларига қарамасдан, мағлубият алами намоён бўлиб турар эди. Мусулмонларнинг Уҳуддаги мағлубияти Мадинадаги кўпчилик, шунингдек, ташқаридаги баъзи араб қабилалари уларни тан олмай қўйишларига сабаб бўлди. Мадинадаги яҳудийлар ва мунофиқлар Бадрдан ва мусулмонларнинг уларга қарши қаттиқ туришидан кейин мусулмонларнинг салтанатига бўйсунган эди. Шунингдек, ташқаридаги араб қабилалари ҳам бўйсунган эди. Лекин буларнинг барчаси Уҳуддан кейин ўзгарди. Мадинадан ташқарида яшайдиган араблар Муҳаммад с.а.в.га қаршилик қилиш ҳақида ўйлай бошлашди. Мадинадаги яҳудийлар ва мунофиқлар ҳам мусулмонларга қарши тил бириктириб, қаршилик кўрсата бошлашди. Мана шу ишлар сабабли Расулуллоҳ с.а.в. Мадина аҳли ва ташқаридаги араб қабилалари нима қилишаётгани хабарларини билишга интилдилар. Бундан мақсадлари мусулмонларнинг ҳурматини ва ҳайбатини бошқаларнинг қалбларида қайта тиклаш эди. Шунинг учун мусулмонларни ким писанд қилмаса ёки уларга бирор зарар етказса, унга қарши куч ишлатиш билан бу мағлубиятнинг изларини ўчириш учун ҳаракат қила бошладилар.
50-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|